1

ОАВ: 16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 14:29
ОАВ: 16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Бош вазир иштирокида коронавирусга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Айни пайтда манбаларга таянган ҳолда Ўзбекитсондаги ОАВларнинг маълум қилишича, эртага, 16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва ОТМлар коронавирус инфекциясига қарши профилактика мақсадларида карантинга ёпилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.

Айни вақтда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бошланиши кутилмоқда. Маълумотларга қараганда брифингдан сўнг,  мазкур чеклов расман эълон қилиниши кутилмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1