1

Ваҳимага ўрин йўқ! Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 19:47
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон, чет эллик, #ваҳимасизкарантин #карантинбезпаники
Ваҳимага ўрин йўқ! Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади

Бугун, 15 март куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Aбдулла Aрипов бошчилигида ўтган йиғилишда CОВИД-19 коронавирус касаллигининг илк ҳолати аниқлангани сабабли 2020 йилнинг 16 мартидан эътиборан Ўзбекистонда барча хорижий давлатлар билан авиа-авто-қатновлар тўхтатилиши ва барча оммавий тадбирлар бекор қилиниши маълум қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий маълумот берди.

Маълумотларга кўра темир йўл орқали йўловчи ташишга уч кун давомида рухсат берилади. Ушбу қарор айни вақтда Россия ва бошқа давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон поездларининг қайтиб келиши билан боғлиқ. 

"Шу муносабат билан айни дамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган хорижий сайёҳлар тартиб билан, махсус рейслар орқали ўз юртларига қайтарилишини маълум қиламиз. Ўз ўрнида, ҳозирда чет давлатларида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳам махсус рейслар билан мамлакатимизга қайтарилади. Уларнинг барчаси маълум муддат карантин режимида бўлади. Туризм соҳасида фаолият юритувчи бизнес вакилларидан бундай вазиятда ваҳимага тушмасликни сўраб, барча масалалар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан бирга ҳамжиҳатликда ҳал қилинишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

#ваҳимасизкарантин #карантинбезпаники

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1