1

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 20:40
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда

ТИВ Қозоғистонда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги Элчихонаси маълумотига кўра, “CОВИД-19” коронавирусининг пандемияси муносабати билан 2020-йил 16-март соат 8.00 дан 15 апрел соат 7.00 гача Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Хусусан, фармонда барча транспорт воситалари орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, унинг ҳудудидан чиқишга чекловлар белгиланган, Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан Қозоғистон Республикасига ташриф буюраётган Қозоғистон Республикаси ва хорижий давлатлар дипломатик хизмати ходимлари, халқаро ташкилотлар делегациялари аъзолари бундан мустасно.

Ҳужжатга кўра йирик савдо объектлари фаолияти чекланади, савдо-кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар, театрлар, кўргазмалар ва бошқа омавий тўпланиш обйектлари вақтинча тўхтатилади, томоша, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни, шунингдек оилавий ва хотира тадбирларини ўтказиш тақиқланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларга вақтинча, шу жумладан транзит орқали Қозоғистонга бормасликни тавсия қилади ва Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Aқмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Aқтау шаҳридаги Бош консулхонага (Aқтўбе, Aтирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизил-Ўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1