АсосийЖАМИЯТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусдан ҳимояланиш бўйича энг зарур тавсияларни берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, 2020 йил 16 март куни соат 09:00га қа...

'Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусдан ҳимояланиш бўйича энг зарур тавсияларни берди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, 2020 йил 16 март куни соат 09:00га қадар коронавируси дунёнинг 148 та мамлакатида аниқланган. Шунга кўра  коронавирусдан ҳимояланиш бўйича зарур тавсиялар берилди

▪️Кўпгина вируслар, жумладан коронавирус ҳам дезинфекцияловчи эритмаларда ўлади. Шахсий гигиенага қатъий амал қилинг;  

▪️Қўлларингизни тез-тез ювинг. Доимий фойдаланадиган буюмларингизни ҳам тоза сақланг. Вирусни нафақат ҳаво-томчи, балки контакт усулида ҳам юқишини ҳисобга олсак, қўлларга дезинфекцияловчи, спиртли эритмалар билан ишлов бериш ҳам яхши самара беради. Телефон, клавиатура, эшик тутқичлари, лифт тугмалари, дўконлардаги аравалар тутқичлари эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича уларни ушламасликка ҳаракат қилинг. Ушласангиз қўлингизни спиртли гель билан тозаланг, совунлаб ювинг;

▪️Юз-кўзингизга ювилмаган қўлларингизни теккизишдан сақланинг. Чунки вирус нафақат бурун ёки оғиз, балки кўз шиллиқ пардалари орқали ҳам юқади;

▪️Тиббий ниқобдан фойдаланинг. Ниқобларни ҳам вақти-вақти билан алмаштириб туринг.  Ишлатилган ниқобни ечгач, қўлларни ювишни унутманг;

▪️Аксириш ёки йўталиш вақтида оғизни қўл билан эмас, бир марталик салфетка билан ёпинг;

▪️Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланинг;

▪️Имкон қадар умумий овқатланиш жойларига бориб овқатланманг.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти:  коронавирусдан ҳимояланиш бўйича зарур тавсиялар...

▪️Кўпгина вируслар, жумладан коронавирус ҳам дезинфекцияловчи эритмаларда ўлади. Шахсий гигиенага қатъий амал қилинг;  

▪️Қўлларингизни тез-тез ювинг. Доимий фойдаланадиган буюмларингизни ҳам тоза сақланг. Вирусни нафақат ҳаво-томчи, балки контакт усулида ҳам юқишини ҳисобга олсак, қўлларга дезинфекцияловчи, спиртли эритмалар билан ишлов бериш ҳам яхши самара беради. Телефон, клавиатура, эшик тутқичлари, лифт тугмалари, дўконлардаги аравалар тутқичлари эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича уларни ушламасликка ҳаракат қилинг. Ушласангиз қўлингизни спиртли гель билан тозаланг, совунлаб ювинг;

▪️Юз-кўзингизга ювилмаган қўлларингизни теккизишдан сақланинг. Чунки вирус нафақат бурун ёки оғиз, балки кўз шиллиқ пардалари орқали ҳам юқади;

▪️Тиббий ниқобдан фойдаланинг. Ниқобларни ҳам вақти-вақти билан алмаштириб туринг.  Ишлатилган ниқобни ечгач, қўлларни ювишни унутманг;

▪️Аксириш ёки йўталиш вақтида оғизни қўл билан эмас, бир марталик салфетка билан ёпинг;

▪️Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланинг;

▪️Имкон қадар умумий овқатланиш жойларига бориб овқатланманг.

    Бошқа янгиликлар