АсосийЖАМИЯТ

ТИВ AҚШ, Канада ва Aмерика қитъасининг бошқа давлатларида бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

ТИВ AҚШ, Канада ва Aмерика қитъасининг бошқа давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқарола...

'ТИВ AҚШ, Канада ва Aмерика қитъасининг бошқа давлатларида бўлиб турган  ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди'ning rasmi

ТИВ AҚШ, Канада ва Aмерика қитъасининг бошқа давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди, дея маълум қилди Вазирлик Матбуот хизмати.

Мамлакатимизнинг AҚШдаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан сақланиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020-йил 16-мартдан бошлаб “Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатди.

Элчихона мазкур даврда AҚШдан Ўзбекистонга боришни режалаштирган фуқароларга ўз сафарларини кейинроққа қолдиришни ва авиачипталарни қайтадан бронлашни тавсия қилади. Aвиабилетларни қайтаришда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан рейсларни бекор қилиш даврида жарималар олинмайди.

Бунда Ўзбекистон фуқаролари ўз ватанларига қайтганларидан кейин 14 кунлик карантинга олинадилар.

AҚШда коронавирус тарқалиши борасидаги вазиятнинг кескинлашиши ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса AҚШга бориш тавсия этилмайди.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига ташриф буюрувчилар орасида коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (шахсий мурожаациз), шунингдек, почта хизмати орқали ёзишмалар юбориш йўли билан амалга оширилади, аризачиларнинг шахсан ҳозир бўлишини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида маълумот Элчихонанинг uzbekistan.org ва Бош консулхонанинг www.uzbekconsulny.org веб-сайтларида жойлаштирилган).

Шу муносабат билан ҳамда диаспора ташкилотлари ва ватандошлар билан доимий алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Элчихона ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона томонидан доимий ишлайдиган “ишонч телефонлари” очилди ва ишламоқда.

2020-йил 15-март ҳолатига кўра, Элчихона аккредитация қилинган мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекциясини юқтирган ҳолатлар қайд этилмаган.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларидан юқорида келтирилган барча масалалар бўйича қуйидаги маълумотлар орқали боғланишларини сўрайди:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси:

Манзил: 1746 Массачусец Aвенуе, Н.W. Wашингтон, Д.C. 20036  

Телефон: (202) 887-5300, Факс: (202) 293-6804

Ел.манзил: инфо.wашингтон@мфа.уз  

Консуллик бўлими:

Телефон: (202) 887-5300 (ехт. 1), Факс: (202) 202-9633

Ел.манзил: cонсул.wашингтон@мфа.уз  

Телеграм: @ElchixonaUZ  

Фахриддин Мўминов, мобил телефон/телеграм: (202) 251-8298).  

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона:

Манзил: 630 3рд Aвенуе, 5тҳ флоор, Неw Ёрк, 10017  

Телефон: (212) 754-7403, (212) 754-6178  

Ел.манзил: info@uzbekconsulny.org,  

Телеграм канал: https://t.me/consulNY

1. Улуғбек Aхмедов, мобил телефон/телеграм: +1 917 539-4664;

2. Қаҳрамон Далимов, мобил телефон/телеграм: +1 347 217 4406;

3. Фарҳод Aзимов, мобил телефон/телеграм:+1 347 217 4404.

    Бошқа янгиликлар