АсосийЖАМИЯТ

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” карантин пайтида озиқ-овқат маҳсулотлари тақчил бўлмаслигига ваъда бермоқда

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ахборот хизмати томонидан жойлаштирилган хабарга кўра,...

'“Ўзбекозиқовқатхолдинг” карантин пайтида озиқ-овқат маҳсулотлари тақчил бўлмаслигига ваъда бермоқда'ning rasmi

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ахборот хизмати томонидан жойлаштирилган хабарга кўра,   мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчил бўлмайди.

Таъкидланишича, озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда. Корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча  30 фоиз  қувватни ишга солиш ва   ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.  

 Мамлакатимизда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Четдан какао ва қаҳва донлари,  цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.  

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев  ҳукумат томонидан бундай вазият доимий асосда назоратга олиб борилишини, нафақат Тошкентда, балки ҳудудлардаги бозорларда ҳам тақчиллик бўлмаслигини айтганди. 

    Бошқа янгиликлар