Мамлакат карантинни бекор қилишига қараб, Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланиши мумкин. Бундай фикрни АҚШ Касалликларни назорат қилиш маркази раҳбари Энтони Фаучи билдирди, деб хабар беради Tengrinews.kz бевосита РИА Новости-га таяниб.
«Хитой мамлакатни шунчаки ёпиб қўйди … Улар чекловларни олиб ташлаб ва нормал ҳаётга қайтганларидан келиб чиқиб, иккинчи тўлқин (касаллик) пайдо бўлиши мумкин. Умид қиламанки, бундай бўлмайди», деди Фаучи ABC телеканали эфирида.
Қўшма Штатлардаги пандемия истиқболлари ҳақида гапирганда, мутахассис бир неча ой давом этиши мумкинлигини таъкидлади, бу асосан касаллик тарқалиши устидан «назорат чораларининг самарадорлиги» га боғлиқ.
«Бу бир неча ҳафтадан, бир неча ойгача давом этади. Агар динамика қандай бўлишини билмоқчи бўлсангиз, Хитой ва Жанубий Кореяга қаранг. Хитойда улар энг юқори даражага чиқди ва ҳозир пасаймоқда. Икки кун олдин у ерда атиги 11 та ҳолат қайд этилган (рўйхатга олинган) бўлиб, бу эса аввал ҳолат билан солиштирганда кескин даражда пастдир», деди у.
Фаучининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ичида ҳаракатланишларрга қўйилган чекловлар, ресторанларнинг ишлашига қўйилган чекловлардан фарқли ўлароқ жиддий қабул қилинмаяпти.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 11 март куни янги COVID-19 коронавирусининг пандемияси тарқалганлигини эълон қилди. Дунёда 135 мамлакатда 142 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган, уларнинг аксарияти тузалиб кетган, 5,3 мингдан кўпроқ одам вафот этган.






