Қашқадарё вилояти ҳокими, Зойир Мирзаев:
-Вилоятимиз бозорларида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилишида фуқароларимиз томонидан ҳам @voha_matbuoti телеграм рақамига асосли аудио ва видеоёзувлар келиб тушмоқда.
Вазирлар Маҳкамасида коронавирус мавзусига бағишланган брифингда Бош вазир Абдулла Арипов таъкидлаганларидек, "Вазиятдан фойдаланиб қолишга уринган тадбиркорларнинг “бойиши”га йўл қўйилмайди.
Вилоятимизда ҳам юқоридаги жараёнга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва вилоят Солиқ бошқармаси жалб қилинган бўлиб, фуқаролар томонидан келаётган мурожаатлар зудлик билан ўрганилмоқда.
Энг асосий масала - ваҳима ва қўрқувга тушмаслик!
Синовли кунларда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишдан, холис шахс сифатида Сизлар томонингиздан нарх-наволар юзасидан келаётган ҳар бир мурожаатга эътибор қаратишдан чарчамайман.






