АсосийЖАМИЯТ

Айни пайтда жамоат транспортлари дезинфекция қилинмоқда

Бугунги кунда коронавируснинг олдини олиш борасида республикамиз, хусусан, шаҳримизда ҳам...

'Айни пайтда жамоат транспортлари дезинфекция қилинмоқда'ning rasmi

Бугунги кунда коронавируснинг олдини олиш борасида республикамиз, хусусан, шаҳримизда ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жамоат транспортларида ҳаракатланувчи фуқароларимиз орасида ушбу вирус тарқалишининг олдини олиш борасида автобусларда санитария ишлари бажарилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоат транспортларида дезинфекция ишларини янада кучайтирилган. Жумладан автосаройлардан эрта тонгда йўналишга чиқаётган автобуслар ҳудудий санитария ва эпидемиология ҳамда дезинфекция марказлари мутахассислари томонидан вирусларга қарши дезинфекция қилинмоқда. Бундан ташқари жамиятга бириктирилган ҳар бир шоҳбекатда ҳам йўналишдаги автобус ҳамда йўналишли таксилар белгиланган тартибда зарарсизлантирилмоқда.

"Ҳурматли йўловчилар!

Жамоат транспортларида ҳаракатланаётганда ортиқча ваҳимага берилиш ёки ундан фойдаланмаслик керак, деган фикрдан йироқ бўлинг. Шунчаки, жамоат жойларида гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилинг ва тозаликка эътиборли бўлинг!" дейилади ҳокимлик хабарида.

Бошқа янгиликлар