Туркиядан эвакуация учун рўйхат тузиш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Aнқарадаги Элчихонаси ва Ўзбекистоннинг Истанбул Бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакили Эргаш Жумаев маълум қилди.
Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари коронавирус “CоВıД-2019” инфекцияси тарқалишига қарши кураш жараёнида Ўзбекистонинг Туркиядаги элчихонаси томонидан “Истанбул-Тошкент” чартер авиа йўналишига ватандошлар рўйхати тузилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ҳамюртларимиздан паспорт, авиабилет нусхаси ва Туркиядаги яшаш жойлари бўйича маълумотларини +90537 668 49 60 (Телеграм ва WҳацAпп) рақамига юбориши сўралади.