1

Қашқадарёлик талабаларни олиб келиш учун 100 га яқин енгил машина, 20 та автобус, 4 та микробус пойтахт томон жўнади. Вилоят ҳокими бу ишга хизмат машиналарни ҳам жалб қилди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 17:48
Қашқадарёлик талабаларни олиб келиш учун 100 га яқин енгил машина, 20 та автобус, 4 та микробус пойтахт томон жўнади. Вилоят ҳокими бу ишга хизмат машиналарни ҳам жалб қилди

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган қашқадарёлик талабаларни бепул олиб қайтиш бўйича ташаббусга қўл урилган эди.

Ваъда қилинганидек,  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган қашқадарёлик талабаларни олиб қайтиш бўйича ташаббус ижросига киришилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бироз аввал 20 та автобус, 4 та  микроавтобус ва 100 га яқин енгил автомобиллар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳри томон йўл олди.  

Йўлга чиқишдан аввал ҳайдовчиларга ҳаракат хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан тушунтириш берилди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят транспорт бошқармаси ва бошқа алоқадор ташкилот мутасаддилари ҳамкорлигида бошланган хайрли ташаббус муваффақиятли амалга ошишига тилак билдирилди.  

Уйга қайтарилиши режалаштирилган 1700 нафардан зиёд талабаларни ҳамжиҳатликда хавф-хатарсиз олиб келиш учун вилоят штаби тузилди.  

Шунингдек, вилоят ҳокими талабаларни олиб келиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, корхона ва ташкилотларнинг хизмат автомобиллари ҳам дезинфекцияланиб, пойтахтга юборилишини маълум қилди.

Эслатиш жоиз, қашқадарёлик талабалар Тошкент шаҳридан бепул олиб келинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1