1

Ўзбекистонда бугундан бошлаб, массажхона, дискотека ва болалар ўйин заллари каби тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатилади

ЖАМИЯТ 19.03.2020, 15:44
Ўзбекистонда бугундан бошлаб, массажхона, дискотека ва болалар ўйин заллари каби тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатилади

2020 йил 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб 

- массаж салонлари

- дискотекалар, дискобарлар

- болалар ўйин заллари

фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.

Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. 

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.

Эслатиб ўтамиз: Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 23 нафарни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1