1

“Аэрофлот“ Тошкент-Москва йўналишида махсус рейсларни амалга оширмоқда

ЖАМИЯТ 19.03.2020, 17:04
“Аэрофлот“ Тошкент-Москва йўналишида махсус рейсларни амалга оширмоқда

“Аэрофлот“ авиакомпанияси бугун махсус рейс билан яна 188 нафар россияликни Тошкентдан Москвага олиб кетди, деб маълум қилди РИА новости РФ элчихонаси матбуот хизмати хабарига таяниб.Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалиши таҳдиди туфайли 16 мартдан бошқа мамлакатлар билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Хорижлик фуқаролар учун чартер рейслар ташкил этилмоқда, дейилади мазкур хабарда.

Ўтган сешанба ва чоршанба кунлари ҳам Uzbekistan airways ва “Аэрофлот“ самолётлари чартер рейслари билан 500 дан зиёд россияликни Тошкентдан Москвага элтиб қўйди.

​“Аэрофлот“нинг иккинчи махсус рейси” 19 март куни 5,30 да Тошкентдан Шереметьевога учиб кетди. Самолёт бортида 188 нафар Россия фуқаролари бор“, — деди элчихона вакили. Унинг айтишича, ҳозирда россиялик фуқароларни Ўзбекистондан олиб кетиш учун “Аэрофлот“ нинг 20-21 март кунлари амалга оширадиган рейслари келишиб олинмоқда.

​Ўтган душанбада Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси чартер рейслар амалга оширилаётгани, бунинг учун ватанга қайтишни истаган россияликларнинг рўйхати тузилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Элчихона матбуот хизматидан маълум қилинишича, чоршанба куни кечгача мингга яқин россиялик уйига қайтишини маълум қилган. Айни пайтда россияликларни Тошкентдан олиб кетиш учун махсус рейсларни Россия авиакомпаниялари орасида фақат “Аэрофлот“ шакллантирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1