АсосийDunyo

Вафот этганлар ҳам коронавируснинг ташувчиси бўла оладими?

'Вафот этганлар ҳам коронавируснинг ташувчиси бўла оладими?'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус сабаб вафот этганларнинг таналари коронавируснинг ташувчиси бўла олмаслигини маълум қилди. Аммо марҳумларни дафн қилиш жараёнида одамларнинг бўлмасилигини ёки уларнинг минимал даражада бўлиши кераклигини тавсия этди.

“Тана коронавирус инфекциясининг ташувчиси бўла олмайди“, дейди ЖССТ вакили Кристиан Линдмайер Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Қайд этилишича, коронавирусни келтириб чиқарадиган патоген Эбола вирусидан фарқли равишда ҳаво-томчи йўли орқали тарқалади.

Эбола вируси эса тўғридан-тўғри алоқада бўлган пайтда унинг қони, органлари ёки бошқа суюқликлари орқали юқади.

Бошқа янгиликлар