Эквадорда ташқи кўринишини бир неча дақиқада ўзгартира оладиган “трансформер” бақа кашф қилинди

ДУНЁ 02.04.2015, 14:06
Эквадорда ташқи кўринишини бир неча дақиқада ўзгартира оладиган “трансформер” бақа кашф қилинди

Эквадорнинг тоғли ўрмонларида ташқи кўринишини бир дақиқада бир неча дақиқада ўзгартира олидаган антиқа бақа тури аниқланди.

Ушбу бақага Pristimantis mutabilis деб ном берилди. Бақа ўз терисини силлиқ ва ғадир-будир кўринишга келтира олиши ҳам мумкин экан. Катталиги 2,5 сантиметр келадиган ушбу бақа Хуан Мануэль Гуйасамин бошчилигидаги биолог олимларни ҳам ҳайратга солиб қўйди. Улар авваллари бундай турдаги бақани учратмаганликларини айтишди. Биолог олимлар бақанинг 330 сония ичида танасини турли шаклларга келтира олишига гувоҳ бўлишган. Айтиш лозимки, Эквадор дунёда ҳайвонларнинг биологик турларининг кўпчилиги жиҳатдан 3-ўринни эгаллайди. Биринчи ўринда Жанубий Америка, Бразилия туради. Ушбу бақанинг кашф этилиши ҳам бунга яққол мисолдир. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1