Хабарингиз бор, дунё мамлакатларига кенг тарқалган коронавирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди. Ушбу хабар эълон қилинган илк кунларда фуқароларнинг тиббий ниқобга бўлган талаби бир неча баробарга ошиб кетди. Бу эса ўз навбатида дорихоналарда ҳимоя тиббий воситаларининг етишмаслигига ёки ўта қимматлашувига олиб келди. Бироқ, ҳукумат томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қисқа вақт ичида бу муаммо ўз ечимини топа бошлади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бир қанча жойларида аҳолини вирусдан ҳимоялаш мақсадида уларга ёрдам бериш учун тиббий ниқобларни бепул тарқатувчи кўнгиллилар пайдо бўлди.
Айни пайда бундан хайрли тадбирлар давлат ташкилотлари томонидан ҳам йўлга қўйилди. Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДСИ ходимлари ташаббуси билан Юқоричирчиқ деҳқон бозорида 3000 та тиббий ниқоб бепул тарқатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини арзон, тиббий ниқобларни бепул тарқатаётган бир гуруҳ кўнгиллилар ҳақида хабар қилган эдик. Шунингдек, яна бир тадбиркор карантинга жалб қилинган шифокорлар учун ўз ресторанидан тун-у кун бепул овқат етказиб беришни бошлагани ҳам айтилган.
Мавзуга доир:
"Мен сиз учун ишда қолдим, сиз мен учун уйда қолинг". Шифокорлар ҳамюртларимизни кўчага кўп чиқмасликка чақирмоқда (фото)






