АсосийJamiyat

Карантинга олинганларнинг телефонлари олиб қўйилаётгани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритилди

'Карантинга олинганларнинг телефонлари олиб қўйилаётгани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Карантинга олинганларнинг телефонлари олиб қўйилаётгани тўғрисидаги хабарлар қанчалик асосли?

Ушбу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков жавоб берди.

– Бирортамиз ҳар қанча ўқимишли бўлмайлик, бирор китобни телефончалик кўп қўлимизга олмаймиз. Замонамизнинг бу қурилмаси танамиз аъзосига айланиб кетди гўё. Лекин телефон орқали касаллик юқиш хавфи жуда юқори ва уни кўпчилик қўлма-қўл қилишга ўрганиб қолган. Шу боис бу чора асосли. Аммо шундай қилинган тақдирда ҳам карантиндагиларнинг ташқи олам билан мулоқот қилишлари чеклаб қўйилмаган, улар учун махсус видеотелефонлар тақдим этилган.

    Бошқа янгиликлар