АсосийJamiyat

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 20 март - Халқаро бахт куни деб белгиланган

'БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 20 март - Халқаро бахт куни деб белгиланган'ning rasmi

БМТ Бош Ассамблеясининг 2012 йил 28 июнь куни қабул қилган резолюциясига биноан сайёрамиздаги ҳар бир инсоннинг бахтга интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили 20 март куни Халқаро бахт куни (International Day of Happiness) нишонланади.

Байрамдан кўзланган асосий мақсад ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақли эканини кўрсатишдан иборат. Бунинг учун фақат ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат зарур. Бахтли бўлиш эса жуда ҳам осондир.

Бахт фақат мол-дунё, амал, мартаба ёки ўткинчи ҳис-туйғулардан иборат эмас. Инсонга берилган ҳар бир неъмат бахтдир. Кишининг оиласи, бола-чақаси тинч-хотиржам бўлса, танаси соғ-саломат бўлиб, овқатлангани таоми бўлса, бундай инсон ўзини бахтли ҳисобласа бўлади.  

Ҳар бир инсон бахтга тўлиб яшасин!

 

    Бошқа янгиликлар