Тошкент-Наманган йўналишида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар Наманган шаҳар Ғалаба кўчасида жойлашган Тошкент бекати олдидаги йўлнинг қатнов қисмига автомашиналарини қўйиб, бошқа хайдовчиларнинг эркин ҳаракатланишига ҳалақит қилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳайдовчилар белгиланмаган жойдан пиёда сифатида қатнов қисмини кесиб ўтиб, ЙҲҚларида белгиланган вазифа ва мажбуриятларини бажармаётганликлари бўйича ҳайдовчиларга вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Белгиланган жойда йўловчи олиш ва йўл қоидаларига тўлиқ амал қилишлари бўйича огоҳлантиш берилди. Келгусида хайдовчилар томонидан бу каби ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши қатъий тушунтирилди. Вазиятни доимий назорат қилиб бориш мақсадида бир нафар ЙПХ инспектори ушбу худудга жалб этилди.