Хитойда сўнгги икки кеча-кундузда коронавирусга чалинган бирорта ҳам ҳолат қайд этилмади.
Аммо хориждан келганлар орасида 39 киши қайд этилди, деб хабар берди Хитой соғлиқни сақлаш қўмитаси.
Хабарда таъкидланишича, мамлакатда декабрдан буён касалликка чалиниш билан боғлиқ 80967 та ҳолат қайд этилган, 3248 киши коронавирус қурбони бўлган. Бугунги кунда Хитойдаги тиббиёт муассасаларида 6,6 мингга яқин киши даволанмоқда.
Шу билан бирга, 71 мингдан ортиқ бемор бугунги кунда батамом соғайган ва уларга уйларига жавоб берилган.