АсосийJamiyat

Аграр университет қошида малака ошириш маркази ташкил этилди

'Аграр университет қошида малака ошириш маркази ташкил этилди'ning rasmi

“Агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (172-сон, 19.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири агросаноат мажмуида замонавий техника ва технологиялар, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, рақамли инновацион технологиялар ва ахборот тизимларини қўллай оладиган раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳисобланади.  

Қарор билан, “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш  курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш курсларига тингловчилар олий маълумотли ҳамда агросаноат мажмуининг соҳа ва тармоқларида камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ходимлар таркибидан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Бошқа янгиликлар