2020 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг йиғилиши ўтказилди. Унда “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги Раёсат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда darakchi.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз ОБИДОВ хабар берди...
Ҳужжатда мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, сайёр суд мажлислари тўхтатиб турилиши, фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилиши назарда тутилган. Қарорга мувофиқ судлар томонидан фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланди.
Шунингдек, қарорда барча судлар ишларни техник имконият мавжуд бўлганда видеоконференцалоқа режимида кўрилишини ташкил этиши, суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилиши кўзда тутилган.