"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Олтинтепа маҳалласидаги "Абдуллоҳ Ибн Аббос" жоме масжиди ҳудудида яна бир "Вақфмед" дорихонаси ташкил этилди.
Бундай дорихонанинг биринчиси Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжиди ҳудудида очилган эди.
Бугун – 20 март куни Олтинтепа маҳалласидаги "Абдуллоҳ Ибн Аббос" жоме масжидидаги дорихонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари Искандар Халилов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Фонд раҳбари томонидан Олтинтепа маҳалласи раисига 250 дона тиббиёт ниқоблари бепул берилди.