Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўйлаб касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида, шунингдек мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.
Хусусан:
- кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);
- спа ва массаж салонлар;
- чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);
- караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;
- компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.
Эслатиб ўтамиз, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.