АсосийJamiyat

ЎзМТРК "доставка" хизматлари рекламасини бепул деб эълон қилди

'ЎзМТРК "доставка" хизматлари рекламасини бепул деб эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканаллари мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарор бўлгунига қадар зарар маҳсулотлар ва хизматларни уйга етказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини бепул реклама қилади. Бу ҳақда ЎзМТРК раҳбари Алишер Ходжаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

"Зарур маҳсулотлар ва хизматларни уйга етказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги реклама эълонлари эпидемиологик вазият барқарор бўлгунига қадар МТРК телеканалларида бепул жойлаштирилади. Мурожаат учун телефон/телефон: +99897-414-44-33", — деб хабар қолдирган ЎзМТРК раҳбари.

Унинг қайд этишича, ушбу қарор «халқимизни коронавирусга қарши курашда янада қўллаб-қувватлаш ҳамда юртдошларимиз ҳозирги даврда уйда ўтиришларини рағбатлантириш мақсадида» қабул қилинган. 

    Бошқа янгиликлар