1

Республика махсус комиссияси карантини билан боғлиқ чекловлар ҳақида ахборот берди

ЖАМИЯТ 22.03.2020, 17:07
Теглар: коронавирус Ўзбекистон
Республика махсус комиссияси карантини билан боғлиқ чекловлар ҳақида ахборот берди

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва мамлакат бўйлаб касаллик тарқалишини олдини олиш, шунингдек, мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади. Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади. 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган “тадбиркор”ларга қатъий чоралар кўрилади.  

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган юртдошларимизни уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари тавсия этилади.

Барча савдо ва дехқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилади.  

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники

Шарҳлар

23-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 65 минг нафарга яқинлашмоқда

24.10.2020, 00:08

2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг:19 нафари Тошкент шаҳрида, 68...
22-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафардан ошди

22.10.2020, 23:42

2020 йил 22 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 518 (+79) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 14 нафари Тошкент шаҳрида,  65...
20-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафарга яқинлашмоқда

20.10.2020, 23:57

2020 йил 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 (+81) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Тошкент шаҳрида, 71...
17-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 63 минг нафарга яқинлашмоқда

18.10.2020, 02:42

2020 йил 17 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 995 (+82) нафарни ташкил этмоқдаЯнги касалланиш ҳолатларининг:24 нафари Тошкент шаҳрида,54...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1