АсосийJamiyat

Нима учун мактаб директори ва ўринбосарлари карантин пайтида ҳам фаолиятини давом эттириши керак?

'Нима учун мактаб директори ва ўринбосарлари карантин пайтида ҳам фаолиятини давом эттириши керак?'ning rasmi

АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.  

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Унда томошабинлар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Савол: Нима учун директор, унинг ўринбосарлари ва яна бир гуруҳ ходимлар карантин пайтида ҳам фаолиятини давом эттириши керак?

Жавоб: Ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассаса ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланди.  

Яъни, мактаб ва мактаб интернатларда директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (ёки хўжалик ишлари мудири) , психолог, ёшлар етакчиси, фаррош (ҳовли супурувчи), ишчи, қоровул.

Масалан, ҳозирги кунда жойларда СЭС ходимлари билан биргаликда таълим муассасаларимизда тозалаш дизенфекция ишлари амалга оширилмоқда.

@koronavirusinfouz

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники

Бошқа янгиликлар