АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Унда аҳоли вакиллари ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Онлайн мулоқотда қуйидаги саволга ҳам атрофлича жавоб қайтарилди.
Савол: Битирув имтиҳонлари қачон ўтказилади, ҳарбий институтга топширмоқчиман у ерга медосмотр ва имтиҳон олдинроқ топширилади энди нима бўлади ёки кейинга сурилиши мумкинми?
Жавоб: Амалдаги тартибга кўра, ўқув йили 25 майда якунланади. 26 майдан 15 июнга қадар 9-11-синфларда битирув имтиҳонлари ўтказилади.
Ҳозирча, битирув имтиҳонлари муддатини узайтириш режалаштирилмаган.
Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар (ОТВ, Мудофаа, ДТМ) билан келишган ҳолда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишларига тўлиқ имконият яратилишига барча чораларни кўради.






