1

Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар юзасидан ССВ расмий ахборот берди

ЖАМИЯТ 22.03.2020, 18:22
Теглар: коронавирус, бемор
Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар юзасидан ССВ расмий ахборот берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар тарқалди. Унда коронавирусга чалингани тахмин қилинган бемор шифохонага жойлаштирилишига қаттиқ қаршилик кўрсатилгани, норозилик овозлари эшитилган. Мазкур воқеа бўйича ССВ матбуот хизмати расмий ахборот берди.

Унда айтилишича 21 март куни соат 18:15да «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича Ҳиндистондан учиб келган рейсда 254 нафар йўловчи орасида 9 ёшли бола ҳам бўлган. Сирдарёлик бу бола Ҳиндистонда бошидан операция ўтказган (кўпчилик одатда бу давлатга турли операциялар ўтказиб келиш учун боради – таҳр.) ва қайтган пайтида тана ҳарорати 39 даража бўлган.

Республикадаги вазият, шифо маскани яқинлиги ҳисобга олиниб, қолаверса «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси карантинга олингани ва энг муҳими – реанимация бўлимида жой борлиги учун бола шу шифохонага олиб борилган. Қолаверса, ҳар бир бемор, айниқса болалар соғлиги учун шифокорлар жавобгардирлар.

Бу шифохонада сақланаётганлар ва уларнинг ташқарида турган яқинлари орасида «коронавирусга чалинган одам орамизга олиб келинди» деган гап тарқалиб, шифокорларнинг тушунтиришларига қарамай кескин норозиликлар билдирилган.

Кейинчалик бола бошқа ихтисослашган шифохонага жойлаштирилиб, реанимацион чора-тадбирлар амалга оширилди. Айни пайтда бола ўз кузатувчиси бўлган бобоси билан махсус жойда ва аҳволи ўртача оғирликда, коронавирусга оид лаборатор текширувлар амалга оширилмоқда. Бемор бу касалликка чалингани айни пайтда тасдиқланмаган.

Фурсатдан фойдаланиб, шундай синов даврида фуқароларимиздан осойишталикни сақлаб қолишни, ваҳимага берилмасликни, асоссиз маълумотлар таъсирига тушмасликни яна бир бор сўраб қоламиз. Унутманг, шифокорлар сизнинг соғлигингиз ва хавфсизлигингиз учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қайғурмоқдалар, дейилади вазирлик хабарида.

Шарҳлар

Самарқанд ва Тошкентда ҳам 14 нафар бемор дардни ортда қолдирди

05.05.2020, 14:22

Самарқанд вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда...
Тошкентда 23 нафар бемор тузалди, улар орасида ҳомиладор аёллар бор

03.05.2020, 16:42

Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар ҳамда Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган...
Коронавирусдан шифо топган бемор клиника эшигига хат ёзиб қолдирди

03.04.2020, 22:58

COVID-19 инфекциясидан шифо топган Ник Браун исмли инсон ўзи даволаниб чиққан Огайо клиникасининг эшигига хат ёзиб қолдирди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.38 ёшли бу эркак коронавирус...
Тестлар ҳам адашиши мумкин

22.03.2020, 18:04

Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг маълум қилишича, Хоразмдаги беморда дастлабки текширув натижалари у коронавирусга чалинганини кўрсатган ва  коронавирус беморлари рўйхатига киритилган.  Такрорий текширувда, бошқа...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1