Коронавирус пандемияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Ҳудудимизда ҳам касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда. Вирус аҳоли орасида кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат миқёсида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мураккаб вазиятда пандемияга қарши курашга барча давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат бирлашмалари, тадбиркорлар, аҳоли вакиллари ҳам ҳисса қўшишга ҳаракат қилишяпти.
«Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳамюртларимизни коронавирусга қарши акцияда иштирок этишга чақирмоқда. Ҳар бир жисмоний шахс ёки корхона «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига (қуйидаги ҳисоб рақамларга) маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Бу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош штаби томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва қисқа фурсатларда бартараф этишда кўмаклашиш учун сарфланади.
Шунинг муносабат билан юртимиздаги телеканаллар ҳамкорлигида ҳафталик телемарафон бошланмоқда. Унинг халқимизга фойдаси тегишига ишонамиз. Ушбу таклиф ва фикрларга қўшиласиз ва бефарқ бўлмайсизлар, деган умиддамиз. Қўшимча таклифлар, ташаббуслар бўлса, ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", дейилади жамоат фонди мурожаатида.
«Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамлари:
- 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмдаги);
- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги);
- 20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги).
Банк номи: “Ипотека-банк”, Меҳнат филиали;
МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, ОКОНХ: 98 600.
Манзил: 100027, Тошкент ш, Шайхонтохур тумани, к. Фурқат, 1 уй;
Телефон: 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59;
Электрон манзил: mehr@info.uz.






