АсосийJamiyat

Коронавирус сабаб Туркияда мушкул вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

'Коронавирус сабаб Туркияда мушкул вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, ватандошларимизни қоʻллаб-қувватлаш мақсадида #birdamlik вa #hamjihatlik ижтимоий кўмак лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

Туркияда бўлиб турган ва мушкул вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида ижтимоий энг зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший тозалаш воситаларни етказиб берилади.

Туркияда бўлиб турган ёрдамга муҳтож юртдошларимизга исм-шариф, телефон рақам ва яшаш манзилингиз ҳақидаги маълумотлар билан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллигининг телеграм боти @UzbTrBot va tr.ozbekogrenciler@gmail.com почта манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

    Бошқа янгиликлар