1

23 март ҳолатига Тошкент вилояти худудида короновирусни юқтириб олганлар 9 нафарни ташкил этди

ЖАМИЯТ 23.03.2020, 16:37
23 март ҳолатига  Тошкент вилояти худудида короновирусни юқтириб олганлар 9 нафарни ташкил этди

23 март ҳолатига  Тошкент вилояти худудида короновирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра,  вилоятда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида 8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси  Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги "Бўстон" санаториясига жойлаштирилган. Улар 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни карантиндан чиқарилган.

21 март куни 243 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро “Назарбек” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. Уларга 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди.  

23 март кунига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган.  

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1