Ижтимоий тармоқларда "Короновируснинг дориси топилибди" - деган хабарлар тарқатилмоқда. Мутасаддилар афсуски бу дори эмас, балки вирус бор - йўқлигини аниқловчи тест эканлигини таъкидлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.