АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирус билан хасталанди

'Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирус билан хасталанди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокимлиги коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўнгги маълумотларни тақдим этди.

 

Маълум қилинишича, беморларга қараётган ҳамширалардан бири коронавирус юқтирган.

«23 март ҳолатига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган.

23 март ҳолатига Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди.

Коронавирус аниқланган илк бемор Франциядан келган. Унда 15 март куни инфекция аниқланган. Иккинчи беморда 16 март куни аниқланган бўлиб, биринчи бемордан юқтириб олган. 

Учинчи бемор 14 март куни Лондондан учиб келган. 17 март куни инфекция аниқланган. 

18 март куниинфекция тўртинчи фуқарода тасдиқланди. Бешинчи бемор 20 март куни аниқланди.

Коронавирус аниқланган олтинчи бемор 18 март куни Россия давлатидан келгач, «Сокол» болалар оромгоҳида карантинда турган. Унда 20 март куни инфекция аниқланган.

Еттинчи бемор 18 март куни Москва орқали Швециядан келган. «Сокол» оромгоҳида карантинда бўлган, 21 март куни касаллик аниқланган.

Саккизинчи бемор 14 март куни Дубайдан келган. 22 март куни вирус аниқланган.

Тўққизинчи бемор ҳамшира бўлиб, айни пайтда даволаш ишлари олиб бориляпти», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

 

    Бошқа янгиликлар