Ижтимоий тармоқларда “Jo`rabayevada Bor ekan 2 kishi aniqlandi 30 daqiqa oldin” деган хабар тарқаган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан қўшимча олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида “Telegram” мессенжерида “@GroupSurxondaryo” деб номланган гуруҳга ёлғон маълумот тарқатган “A N Z O R” номли профиль эгаси ва фойдаланувчиси Сурхондарё вилояти, Музработ туманида истиқомат қилиб, Термиз шаҳрида савдо шахобчаларининг бирида сотувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро Анзоржон Бердиқулов эканлиги аниқланди.
Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судига юборилди.
23 март куни Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судининг қарорига кўра, фуқаро Бердиқулов Анзоржон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддасида кўрсатилган (Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари, яъни 1.115.000 (бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.