1

Алишер Усмонов карантинни Тошкентда ўтказишга қарор қилди

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 13:05
Алишер Усмонов карантинни Тошкентда ўтказишга қарор қилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентда бўлади. Бу ҳақда бизнесмен Forbes нашрига хабар қилди.

"Коронавирус пандемияси, албатта, бизнесга ҳам, бутун дунё иқтисодига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларнинг нафақат активлари, балким мажбуриятлари ҳам бор. Уларга нафақат вируснинг ўзи, балким у билан бирга келаётган, бозорларни бузиб юбораётган ахборот тўлқини ҳам муҳимдир. Пандемия олдида барча баробар, ҳаммага Худодан тирик қолишни сўрайман. Ҳозирги шароитда, инсонлар соғлиги ва фаравонлиги учун сиёсий қарама-қаршиликларга қарамасдан барча давлат раҳбарлари бирлашиб ҳаракат қилиши жуда муҳимдир.

Менга келсак, мен – коронавирус энг хавфли бўлган гуруҳга кираман. Шу сабабли ўзимни-ўзим вирусдан изоляция қилдим. Ҳозир тарихий ватаним - Тошкент шаҳридаман”, - деди Алишер Усмонов Forbes нашрига.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1