1

Давергеодезкадастр қўмитаси масофадан туриб ишловчилар учун бепул "Аудио конференция" тизимини тақдим этди

ЖАМИЯТ 24.03.2020, 17:29
Теглар: уйда, аудио селектор
Давергеодезкадастр қўмитаси масофадан туриб ишловчилар учун бепул "Аудио конференция" тизимини тақдим этди

Ҳозирги кун талабидан келиб чиқиб, Давергеодезкадастр қўмитаси масофадан туриб ишлаш ва иш унумдорлигини таъминлаш бўйича барча давлат ва нодавлат идоралар учун Аудио конференция (аудио селектор) тизимини бепул тақдим этади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Тизимнинг афзалликлари:

Аудио селекторга уланиш учун фойдаланувчиларга қўшимча ускуна талаб этилмайди, уларда оддий ☎️ уй телефони ёки 

📱мобил телефон бўлиши кифоя. Телефон орқали тизимда мулоқот қилиш мумкин.  

Давлат ва нодавлат идоралар учун эслатма: Аудио селектор тизимини телекоммуникация оператори томонидан SIP-каналлари орқали улаш етарли.  

Ходимнинг уйда қолиши корхонангиз ишига халақит қилмайди, агарда Сиз ушбу тизимдан фойдалансангиз.

Аудио селекторнинг авзалликлари:

1.  Юклаб олиш ва фойдаланиш бепул;

2.  Оддий ва тушунарли бошқарув интерфейси;

3.  100 тагача иштирокчиларни алоқага қўшиш имконияти;

4.  Бир вақтнинг ўзида барча иштирокчилар билан мулоқот қилиш имконияти;

5.  Конференцияда барча иштирокчилар бир-бирларини тинглаши мумкин;

6.  Муҳим аудио селекторларни ёзиб олиш функцияси мавжуд.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1