1

Қайси уяли алоқа компанияси мижозларининг икки ой телефони ўчмайди?

ЖАМИЯТ 25.03.2020, 23:17
Қайси  уяли алоқа  компанияси мижозларининг икки ой телефони ўчмайди?

Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли қарорида фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. 

Аммо Beeline,, Mobiuz ва Ucell компаниялари Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ушбу банди уларга тааллуқли эмаслигини маълум қилишди. Яъни ушбу алоқа компанияларининг абонентлари қарз бўлиб қолишса, телефонлари ўчирилади.

Uztelecom компанияси эса ушбу қарор уларга тааллуқли эканлигини расман маълум қилишди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек ўзининг телеграм каналида маълум қилди. Яъни 2 ой давомида фуқаролар Uztelecom савдо белгиси остида кўрсатиладиган интернет ва телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмаса ҳам, хизмат кўрсатиш тўхтатилмайди.  

"Хабарда гап айни қайси хизматлар ҳақида кетаётгани тўғрисида батафсил маълумот берилмаган. Лекин билишимча, Uztelecom савдо белгиси остига Uzmobile, Uzonline, IPTV, IP-телефон ҳамда оддий уй телефонлари хизматлари киради" дейди блогер ўз постида.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ!

Бу дегани - Сизга текинга интернет ёки телефон хизмати кўрсатилади, дегани эмас. Шунчаки Сизга қарз ёзиб кетаверишади, лекин ўчиб қолмайди холос. Ўшанчун айримлар интернет текин бўлди, мазза энди деб ўйлаб, 300 ГБ ишлатиб қўйиб, икки ойдан кейин миллионлаб қарздор бўлиб ўтиришмасин.

Шу ўринда блогер ўзининг ШАХСИЙ МАСЛАҲАТИНИ ҳам билдирди. Унинг фикрича, тўловга бугун имкониятингиз борми, унда эртага қолдирмасдан ўз вақтида тўловларни тўлаб қўявериш керак. "Бу ўзингиз учун фойда. Ҳаммаси йиғилиб, жуда катта сумма бўлиб кетса, аксинча қийналиб қоласиз. Фақат бугунни эмас, эртани ҳам ўйлаш керак" дея ўз фикрини якунлаган Хушнудбек. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1