1

Ўзбекистонда ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 07:45
Ўзбекистонда ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади

“Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди. 

Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:

* уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

* уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;

* туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади;

* сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби белгиланди.

 Қарорга кўра:

* Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;

* тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1