1

Бугундан“Indiyskoye kino”, “Dom Kino”, “Disney”, “Euronews” ва “Discovery channel” телеканаллари очиқ режимда тарқатилади

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 15:13
Бугундан“Indiyskoye kino”, “Dom Kino”, “Disney”, “Euronews” ва “Discovery channel” телеканаллари очиқ режимда тарқатилади

26 март кунидан “Indiyskoye kino”, “Dom Kino”, “Disney”, “Euronews” ва “Discovery channel” телеканаллари очиқ режимда тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда бундан аҳолига, корхоналарга ва тадбиркорлик субъектларига салбий таъсирни камайтириш бўйича ҳукумат даражасида қатор чоралар кўрилмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, карантин шароитида уйда ёки изолятсияда бўлганларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси топшириғига мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар “Indiyskoye kino”, “Dom Kino”, “Disney”, “Euronews” ва “Discovery channel” телеканаллари очиқ режимда тарқатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1