Россиядан келувчи чартер рейсларга авиачипта олиб бераман деб, юртдошларимизни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

ЖИНОЯТ 26.03.2020, 21:19
Теглар: фирибгарлар, билет
Россиядан келувчи чартер рейсларга авиачипта олиб бераман деб, юртдошларимизни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси чартер рейсларга авиачипта олиб бераман деб ватандошларимизни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлганидан огоҳлантирмоқда. Элчихона Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақириш мақсадида қуйидаги мурожаатни эълон қилди:

Ҳурматли ватандошлар!

Ўзбекистон билан Россия ўртасида транспорт алоқасининг тўхтатилиши муносабати билан сўнгги кунларда ўзини Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси ходимлари сифатида таништириб республикамизга чартер рейслари учун авиачипталарни сотиб олишни таклиф қилаётган фирибгарлар сони кескин ортди. Улар тўловни олдиндан ва фақат банк картасида амалга оширилиши талаб қилмоқдалар.

Шуни эътиборга олиш керакки, Элчихонаси авиабилетлар сотиш билан шуғулланмайди ва ходимларимиз ҳеч қачон картага пул ўтказиш талаб қилинмайди.

Бу каби фирибгарлар берган эълонларни ва уларнинг таклифларини эътиборсиз қолдиринг.

Барча чартер ва/ёки бошқа рейсларга авиачипталарни фақат "Uzbekistan Airways" АЖ расмий агентларидан сотиб олиш лозим. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1