Коронавирус пандемиясига қарши курашиш, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш йўлида Ҳукумат томонидан қатъий чоралар кўрилмоқда.
Эътиборлиси, неча минг йиллардан буён қийин кунларда елкама-елка туриб, бир-бирини қўллаб-қувватлаган халқимиз бугун яна бир синов олдида жипслашмоқда.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти жамоаси ҳам коронавирусга қарши давлат ва жамоат ташкилотларини эзгу мақсад йўилда бирлаштирган хайрия акциясига қўшилди.
Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.