Бугунги кунда карантин режимида ишлаётган кўпчилик ташкилот ва муассасалар каби “Ипак йўли” халқаро туризм университети ҳам масофавий таълим тартибида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Ҳаммага маълум сўнгги ойларда коронавирус инфекцияси пандемияга айланиб, бутун дунёни ташвишга солмоқда. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб карантин режими эълон қилинди.
Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм университети жамоаси ҳам, ўз навбатида, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда. Талабалар ҳам ўқув жараёнидан узоқлашмай, онлайн ва Edmodo тизимида таълим олишмоқда. “Ипак йўли” халқаро туризм университети ўқитувчи ва талабалари ҳозирги мураккаб даврда #ЎзингизниВаЯқинларингизниАсранг #БерегитеСебяиБлизких хэштеги орқали барчани уйда қолишга, COVID-19’га қарши самарали курашишга чорламоқда.
Маълумот учун: Edmodo ўқитувчилар ва талабалар учун хавфсиз таълим тармоғи бўлиб, ўқитувчига талабалар билан масофавий алоқани йўлга қўйиш имконини беради.