Тошкент вилояти имом хатиблари ҳамда ҳокимликлар билан ҳамкорликда вилоятлардаги атоқли зиёратгоҳларда хайр эҳсон ишлари амалга ошириб келинмоқда. Бу ҳақда Даракчига Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бугунги кунда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имомлар, ноиблар ва қорилар томонидан жорий йилнинг 30 март куни 310 нафар кам таъминланган оилаларга 43950000 сўм миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари ва зиёратгоҳларда 14 та қўй қурбонлик учун сўйилиб, 261 хонадонга гўштлар тарқатилди, шунингдек қорилар томонидан 37 та хатми Қуръонлар ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.