АсосийЖАМИЯТ

Бугундан рухсатномасиз ҳаракатланаётган машиналарни аниқлаш бўйича қўшма рейди бошланди

Хабарингиз бор, юртимиздаги мавжуд эпидемик вазиятни инобатга олиб, Тошкент ва Нукус шаҳар...

'Бугундан рухсатномасиз ҳаракатланаётган машиналарни аниқлаш бўйича қўшма рейди бошланди'ning rasmi

Хабарингиз бор, юртимиздаги мавжуд эпидемик вазиятни инобатга олиб, Тошкент ва Нукус шаҳарларида ва бошқа вилоят марказларида 2020 йил 30 март кунидан 20 апрелга қадар транспорт воситалари ҳаракатланишига фақат махсус рухсатномалар асосида рухсат берилиши бўйича қарор қабул қилинган эди. 

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 31 мартдан бошлаб белгиланган тартибни бузаётган ҳайдовчиларни аниқлаш тадбирлар ўтказилди. 

Хусусан, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари томонидан автомобилни махсус рухсатномасиз бошқараётган бир нечта фуқаролар жаримага тортилди. Шунингдек, Андижонда автомобиль учун Махсус рухсатномаларни қалбакилаштириб, 100 минг сўмдан пуллаётган фуқаро қўлга олинди.

Бугун, 1 апрелдан бошлаб эса Тошкент ШИИББ, Миллий гвардия ва СЭНнинг қўшма рейди бошланди.

Махсус рухсатномасиз автомобиль бошқараётганларга жарима солинади, мошиналар жарима майдончасига қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш)га биноан, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (фуқароларга) ва 30 бараваридан 50 бараваригача (мансабдор шахсларга) миқдорда жарима солиниши мумкин.

Махсус рухсатномани қалбакилаштирганлик учун эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

    Бошқа янгиликлар