Қашқадарё вилоятида карантин қоидаларини бузган 1005 нафар шахс жавобгарликка тортилди, дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида. Маълум қилинишича, карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, вилоятда ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Бундан аввал, Қашқадарё вилоятида карантин қоидаларини бузган 777 нафар шахс жавобгарликка тортилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 145-бемор 14 ёшли чироқчилик бола экани маълум қилинган эди. У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Шунингдек, яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.
Сал аввал, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, жами 173 нафарни ташкил этди.






