Асакабанк ва Туронбанк 1 апрель ҳолатига кредит қолдиғи 100 миллион сўмгача бўлган жисмоний шахсларнинг барча кредитлари бўйича 2 ойлик таътил эълон қилди. Яъни бунда, 2020 йилнинг апрель ва май ойлари тўловлари қарздорнинг ҳеч қандай мурожаатисиз кредитни охирги қайтариш санасидан кейинги икки ойда тўланади.
Эслатма: бу ўзгариш қарздорни мавжуд кредит қолдиғи бўйича ҳисобланган фоизларини келгусида тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Шунингдек, "Ўзсаноатқурилишбанк" ҳам қарздор жисмоний шахслар учун 2 ойгача бўлган кредит таътилларини эълон қилади. Карантин даврида даромадларнинг пасайиши шароитида даромадни тўғри тақсимлаш қанчалик қийинлигини тушунамиз. Шунинг учун мижозларимиз – банк олдида кредит ва қарз мажбуриятлари бўлган, аммо ҳозирда барқарор даромадсиз қолган жисмоний шахсларни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик. Кредит таътилини олиш учун ушбу ҳаволадаги https://uzpsb.uz/uz/individuals/krediti-tatillari-uchu-online-murojaat шаклни тўлдириш зарур бўлади.
Изоҳ: Кредит таътиллари муддати ўтган қарзга эга бўлмаган (2020 йил 15 март/1 апрелгача) ва гаров таъминоти ҳамда суғурта полисига мурожаат қилиш учун муддати ўтган мажбуриятларга эга бўлмаган мижозларга тақдим этилади.