АҚШ ҳарбий денгиз кучлари қўмондонлиги “Теодор Рузвельт“ авиаташувчи кемадан 2700 нафар ҳарбийни соҳилга туширишни режалаштирмоқда, чунки унинг бортида 100 киши коронавирусга чалинган, деди чоршанба куни журналистлар билан учрашувда Ҳарбий денгиз қўшинлари раҳбари вазифасини бажарувчи Томас Модли. Бу ҳақда Ўз А хабар бермоқда.
“Биз ҳозиргача кемадан шахсий таркибнинг тахминан минг нафарини туширдик. Яқин икки кун ичида яна 2700 кишини қирғоққа олиб тушамиз. Шуни таъкидламоқчиманки, биз бутун экипажни кемадан олиб қололмаймиз “, — деди у.
Бундан аввал ОАВ капитан кемадан 4 минг кишини туширишни сўраб раҳбариятга мурожаат қилгани ҳақда ёзган эди.
Кемада коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган барча чоралар кўрилмоқда, ҳар қандай ҳолатда ҳам экипажнинг бир қисми кемадаги барча тизимларнинг фаолиятини таъминлаш ва қўриқлаш учун бортда қолиши керак, дея таъкидлади Модли.