АсосийJamiyat

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таниқли адибларнинг асарларини жамлаган портални ишга туширди

'Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таниқли адибларнинг асарларини жамлаган портални ишга туширди'ning rasmi

Энди карантин туфайли таътилга чиққан талабалар китобларни аудио кўринишда тинглашлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун ТAС-ИХ тармоғида таниқли адибларнинг асарларини ўзида жамлаган https://audiobook.edu.uz портали ишга туширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Порталга аудиокитобларни жойлаштиришда @audiokitoblaruz телеграм канали манбааларидан фойдаланилди.

Маълумот учун, бундан олдин вазирлик томонидан талабаларга таътил вақтида масофадан туриб билим олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида https://tube.edu.uz  видеопортали ҳамда Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилган  эди.  

Бошқа янгиликлар