АсосийJamiyat

Риштонда йўл четида тўхтаб турган “Labo”ни бориб урган "Тико" ҳайдовчиси ҳалок бўлди

'Риштонда йўл четида тўхтаб турган “Labo”ни бориб урган "Тико" ҳайдовчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

Риштонда содир бўлган автоҳалокат бир фуқаронинг умрига зомин бўлди, дея хабар қилди Фарғона вилояти ИИБ. 

Аниқланишича, 2 апрель куни М.Х. "Tico" русумли автомашинасида Қуйи-Авазбой маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, йўл четида тўхтаб турган “Labo” русумли автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган. Оқибатда "Tico" автомашина йўловчиси М.Х. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар